Beeline Тошкентда ўнлаб янги база станцияларни ишга туширди
Алоқа оператори Beeline Тошкентда GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Олмазор, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларида янги асосий станциялар ўрнатилди.
“Beeline тармоғининг ишончли қоплами учун биз иш олиб борамиз, ва бу компаниямиз соҳадаги инновацион етакчи бўлиб қолишининг омилидир, – дейди Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш. – Янги асосий станциялар пойтахтдаги овозли алоқа ва мобил Интеретнинг сифати жиддий яхшилади, ва бу иш давом этмоқда”.
Қўшимча ускуналарни ўрнатиш натижасида Қўйлиқ мавзесида, Олмазор туманининг Минор кўчасида, Чилонзор туманининг Чилонзор-3 мавзесида, Юнусобод туманининг Мойқўрғон кўчаси ва Чимкент тракти кенг кўчаси бўйлаб сигналнинг юксак даражаси таъминланди. Яшнобод туманининг Фарғона Йўли кўчаси бўйлаб ва Тузель мавзесида, Олмазор туманининг Минор кўчасида, Мирзо Улуғбек туманининг Чуст ва Интизор кўчаларида алоқа сигнали яхшиланди.