Жаҳон | 00:45 / 04.09.2015
3649
1 дақиқада ўқилади
Беларусь Украина билан чегарасини дронлар ёрдамида қўриқлайди
Беларусь давлат чегара қўмитаси Беларусь-Украина чегарасини қўриқлашни кучайтириш бўйича чоралар кўрмоқда. Бунинг учун янги чегара заставалари яратилмоқда ва чегара замонавий техник воситалар билан жиҳозланмоқда, деб айтди Беларусь телевидениесига давлат чегара қўмитаси раиси Леонид Мальцев.
Мальцевнинг айтишича, чегаранинг “энг замонавий техник воситалар” қўллаган ҳолда муҳандислик жиҳозланиши амалга оширилмоқда. Мальцев, шунингдек, ҳар бир заставада икки турдаги учувчисиз парвоз қурилмалари жорий қилинаётганини маълум қилди.
Мальцевнинг айтишича, чегаранинг украин қисмида “заставалар назорат қилиш тамойилидан жавоб бериш тамойилига” ўтилди. Мальцев, шунингдек, Украинадан муҳожирлар оқими қаттиқ назорат қилинаётганини қўшимча қилиб ўтди.