Ўзбекистон | 20:42 / 04.09.2015
3744
1 дақиқада ўқилади

Бухоролик савдогар қўшнисининг дўконига ўғриликка тушиб, 32 млн сўмлик молларни ўғирлаб кетди

Бухоролик савдогар қўшнисининг дўконига ўғриликка тушиб, 32 млн сўмлик молларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

1985 йилда туғилган Шавкат Шодмонов асли бухоролик бўлиб, бир неча йил давомида пойтахтдаги савдо марказларидан бирида дўкон ижарага олиб ишлатган. 2015 йил 29 январдан 30 январга ўтар тунда у қўшни дўконга ўғирликка тушиб, савдогар М. Саматовага тегишли 32 млн сўмлик 20 дона аёллар оёқ кийимни ўғирлаб чиққан. Сўнг бу молларни Ғиждувон бозорига олиб келиб, 35 млн сўмга сотиб юборган.

Жиноят жабрланувчининг мурожаатига кўра тезда фош этилиб, жиноятчи қўлга олинди. Шодмонов етказилган зарарнинг 6 млн сўмини қоплаб бера олди.

Суд уни тўла озодликдан маҳрум қилишга қарор қилди, негаки бунга қадар у судланган бўлиб, шартли муддатда юрган эди.