Cноуден: Клинтоннинг хусусий сервер орқали хизмат ёзишмаларини олиб боргани кулгули
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг хусусий сервер орқали хизмат ёзишмаларини олиб борганини махфийлик юзасидан ҳисоб-китоб қилиш кулгули эканини айтиб ўтган. Бу тўғрида Сноуден “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида фикр билдирган.
У нима учун “махфий”лик мақоми берилган хизмат ёзишмалари тез-тез қарийб ҳимояланмаган ахборот узатиш манбалари орқали олиб борилишини тушунмаслигини айтган.
АҚШ ҳукуматининг алоқа воситалари мунтазам раившда бузиб киришлар марказида қолар экан, “Колорадодаги ферманинг ювиниш хонасида сақланаётган қайсидир бир хусусий сервернинг янада хавфсизроқ экани тўғрисида ўйлаш кулгули” эканини таъкидлаб ўтган.
ФҚБ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон федерал қонунларни бузган ҳолда хизмат ёзишмаларини олиб боришда хусусий сервердан фойдалангани аниқланганидан сўнг унинг электрон ёзишмаларини текширишни бошлаган эди.
Клинтон хонимнинг ўзи эса 60 мингдан зиёд жўнатилган хабарларнинг ярмидан кўпи шахсий характерга эга.