Жаҳон | 15:10 / 04.09.2015
3550
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиши мумкин

ЕИ давлатлари ва АҚШ Россияга қарши янги иқтисодий ва сиёсий чекловлар жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, 25 октябрь куни Луганск ва Донбасс айирмачилари маҳаллий сайловларни ўтказмаган тақдирда янги санкциялар жорий қилиниши мумкин. Шу куни сайловлар бутун Украина ҳудудида бўлиб ўтади. Украина ҳукумати сайловларни 18 октябрь куни, айирмачилар эса 1 ноябрь куни ўтказишни режалаштираётган эди. Ғарб сиёсатчилари Россия айирмачиларга кучли таъсир ўтказаётганига ишонишади, шу боис Украинанинг қолган қисми билан бир кунда сайловларнинг ўтказилмаслиги Минск келишувларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин.

Шу билан бирга, айирмачиларнинг етакчилари расмий ҳукумат сайло ўтказиш муддатларини ва тартибларини улар билан муҳокама қилмаганини иддао этмоқда.
Яқинда Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганини маълум қилган эди.