Жаҳон | 06:59 / 04.09.2015
3937
1 дақиқада ўқилади
Эрон Сурияга мамлакатдаги инқирозни ҳал қилиш режасини юборди
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг айтишича, Эрон Сурияга мамлакатдаги инқирозни ҳал қилишнинг ўз режасини юборди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.
Абдуллоҳиённинг таъкидлашича, Сурия президенти Башар Асад “бу таклифни ижобий қаршилади ва уни Эрон томонидан билдирилган конструктив сиёсий ташаббус деб баҳолади”. Томонлар ташқи ишлар вазирлари даражасида алоқаларни сақлаб қолган ҳолда дастлабки ғояларни ривожлантириш бўйича келишувга келдилар.
Абдуллоҳиён айни пайтда Эрон томонидан билдирилган таклифнинг деталларини ошкор эта олмаслигини айтди, бироқ бу инқирозни Асаднинг бевосита иштирокисиз ҳал қилишнинг имкони йўқлигини таъкидлаб ўтди.