Жамият | 07:50 / 04.09.2015
9315
4 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 3 сентябрда рўй берган энг муҳим хабарлар

Эътиборингизга 3 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар, ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарлар ўнталигини такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди>>

Ислом Каримов 3 сентябрь куни Хитой пойтахтидаги Тяньаньмэнь майдонида бошланган маросимда фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

БМТ: 13 миллион бола уруш туфайли мактабга бора олмаяпти>>

Сурия, Ироқ, Яман ва Ливиядаги 8850дан зиёд мактаблар шикастланган, тўлиқ бузилган ёки қочқин оилалар учун бошпаналарга айлантирилгани боис ўқувчиларни ўз бағрига қабул қила олмайди.

Пекиндаги Ғалаба паради: Фотогаларея>>

3 сентябрь куни Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида Хитой халқининг Япония милитаризми устидан ғалабаси ҳамда Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанавор ҳарбий парадда 12 минг ҳарбий хизматчи ва 500 техника бирлиги, шунингдек, 200 самолёт иштирок этди.

Савицкий музейидан 581,625 млн сўмлик 5та сурат ўғирлангани маълум қилинди>>

2 сентябрь куни Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилувчи “Ахборот” информацион дастурида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган Игорь Савицкий номидаги санъат музейидан бешта суратнинг йўқолгани ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди.

Ўзбекистонда электрон савдо қоидалари тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди>>

Лойиҳага биноан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ҳамда қонунчилик асосида юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган жисмоний шахслар электрон чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Осиёда ЖЧ-2018 саралашининг иккинчи босқичида 3 тур ўйинлари якунланди>>

3 сентябрь куни Осиёда 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 201 йилги Осиё кубоги учун саралаш ўйинларида иккинчи босқичнинг 3 тур ўйинлари ўтказилди.

Хоминаий: Эронга қарши санкциялар олиб ташланиши керак, тўхтатилиши эмас>>

Эрон диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоминаий мамлакатга нисбатан қўлланилган санкциялар сақланиб қолса, ядровий дастур тўғрисида ҳеч қандай битим бўлмаслигини маълум қилди.

Путин тинчликни сақлашда Иккинчи жаҳон уруши сабоқларини ҳисобга олиш зарурлигини айтди>>

Путин Россия ва Хитой халқлари “босқинчилар ўзларини вақтинчалик босиб олган ҳудудларида қандай шафқатсизларча тутганларини ва бунинг оқибати қандай кўп миқдорда қурбонларга олиб келганини” унутмасликлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

GM Uzbekistan ва ишлаб чиқарувчилар таътилдан сўнг ўз фаолиятини бошлади>>

GM Uzbekistan қўшма корхонаси ва автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар 1 августда профилактик таътил олганидан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади.

Ўзбекистон давлат санъат музейидан ўғирлаб кетилган суратлар Россиядан ортга қайтарилди>>

Ўзбекистон МXX маълумотларига кўра, Ўзбекистон давлат санъат музейнинг собиқ раҳбари Мирфайзи Усмонов музейнинг бошқа ходимлари билан тил бириктирган ҳолда асл нусхаларни сохталари билан алмаштириш орқали давлатга 47,5 млрд сўмлик зарар келтирган. 68 мингга яқин суратларни инвентар текшириш натижасида 178та картина сохталаштирилгани, 2тасининг йўқолгани аниқланди.