Мирзачўлда 8 785 га ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди
Мирзачўл ҳудудида, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 8 785 га суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бу ҳақда “Оила давраси” газетаси ёзмоқда.
“Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳосилдорликни оширишнинг муҳим омилидир, - дейди “Мирзачўлдавсумахсуспудрат” давлат унитар корхонаси мутахассиси Шуҳрат Омонов. – Фермер хўжаликларига ёрдам бериш хўжаликлараро каналларни, коллекторларни тозалаш учун ҳукумат томонидан маблағ ажратилаётгани ҳам қишлоқ хўжалиги мулкдорларига қўшимча енгиллик туғдирмоқда”.
“Вилоятда ҳам мелиорация соҳасида бунёдкорлик ишлари кўламини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда, - қўшимча қилди корхона ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Бекзод Мухторов. – Бунинг учун 2015 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси буюртмасига кўра 184 км ли тармоқларида жами 2.399 млрд сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари, мелиорация жамғармаси орқали 24 км узунликда 1.229 млрд сўмлик реконструкция ишлари бажарилди. Натижада 8 785 га суғариладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бу эса қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ошишига имкон яратмода”.