Жаҳон | 06:08 / 04.09.2015
4132
1 дақиқада ўқилади
Мисрлик миллиардер муҳожирлар учун орол сотиб олиб беришга тайёрлигини маълум қилди
Мисрлик миллиардер Нагиб Савирис ўзининг твиттерида Европа Иттифоқига келаётган муҳожирларни жойлаштириш ва уларга яшаш учун шароитларни яратиш мақсадида Греция ёки Италиядан орол сотиб олиш ниятидалигини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.
“Греция ва Италия орол сотсин, мен бу оролнинг мустақиллигини эълон қилиб, у ерда муҳожирларни қабул қиламан ва уларни ўзларининг янги давлатларини яратишлари учун иш билан таъминлайман”, деб айтмоқда миллиардер.
Қайд этилишича, Савирис унга 10 млн доллардан 100 млн долларгача айланадиган битимга тайёр. Шу билан бирга миллиардер катта миқдордаги одамлар яшаши учун барча зарур инфратузилмани яратиш ўта мураккаб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.