Жаҳон | 15:14 / 04.09.2015
4569
1 дақиқада ўқилади

Пентагон АҚШ кемалари Россияни кузатиб бораётганини тан олди

Пентагон расмийлари АҚШнинг Россия денгиз чегаралари яқинидаги океанографик кемалари мамлакат ҳақида разведка маълумотларини тўплаётганини тан олди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Айтилишича, журналистнинг Россия чегараларида АҚШ кемалари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга идоранинг масъул шахсларидан бири шундай жавоб берган: “Бор, албатта. Нима деб ўйлайсиз, океанографик кемаларимиз китларни ўрганаяптими?”.