Жаҳон | 09:48 / 04.09.2015
8136
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: Хитой ва Россияни дунё барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда биз билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни Осиё-Тинч океани миқтақаси ва унинг ташқарисида янада фаолроқ ҳамкорлик қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда пайшанба, 3 сентябрь куни бўлиб ўтган брифинг вақтида Пентагон матбуот котиби Питер Кук маълум қилган.

Унинг қайд этишича, Москва ва Пекин ўртасидаги фаол музокараларни давом эттириш Вашингтон учун “сюрприз эмас”. АҚШ Россия билан ҳам, Хитой билан ҳамкорлик учун имкониятларни кўрмоқда. Бироқ, ўз навбатида, АҚШ томони Россиянинг украин инқирозидаги иштирокидан норози.

“Биз Россия ва Хитойни дунёнинг Осиё-Тинч океани қисми ва унинг ташқарисида барқарорлик ва хавфсизлик масалаларида биз билан ҳамкорикни давом эттиришга чақирамиз”, – деди Кук.