Иқтисодиёт | 10:26 / 04.09.2015
4810
1 дақиқада ўқилади
Путин нефть нархи ҳақида: биржаларда нархлар тузатилиши кутилаётган эди
Россия президенти Владимир Путин нефть нархининг бугунги ҳолати кутилганини ва ҳайратланарли эмаслгини эътироф этди.
“Энергия ташучилар нархининг беқарорлигига келсак, бу бор ҳолат, лекин бу бизга боғлиқ эмас, бу жаҳон бозорларида, хусусан, Осиё бозорларида бўлаётган жараёнларга боғлиқдир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
“Буни фожиа даражасига кўтариш керак эмас. Биржа нархларига тузатиш киритилиши кутилаётган нарса эди”, - қўшимча қилди Путин.