Жамият | 08:48 / 04.09.2015
6796
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров ислом давлатларини диндошларга ёрдам беришга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ислом давлатлари етакчиларини Яқин Шарқдаги тўқнашувлардан азият чекаётган диндошларини ўз ҳимоясига олишга чақирди.

“Мен Туркия, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Уммон, Баҳрейн, Кувайт, Иордания, Малайзия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва бошқа мусулмон давлатлар етакчиларини диндош оға-иниларимизнинг ҳимоясига туришга чақираман”, деб ёзди Қодиров ижтимоий тармоқлардан бирида.

Қодировнинг айтишича, агар мусулмонлар “Ғарбнинг ваҳшиёна сиёсатига” қаршилик кўрсатмаса, “бундай кулфат исталган ислом давлатига келиши мумкин”.