Жаҳон | 05:57 / 04.09.2015
3593
1 дақиқада ўқилади

Россия Беларусда авиабаза яратмоқчи

Россия ҳукумати йиғилишда Беларусь ҳудудида Россия авиабазасини яратиш бўйича икки давлат ўртасидаги келишувни Россия президенти Владимир Путинга имзо қўйишга беришга қарор қилди, деб айтилмоқда ҳукумат сайтида.

“Келишувнинг имзоланиши иттифоқдош давлатнинг ташқи чегарасини биргаликда қўриқлашни ташкил этиш ҳамда Росия ва Беларуснинг ҳаво ҳужумига қарши ягона минтақавий тизимини яратишга кўмак беради”, дейилмоқда хабарда.

Бундан ташқари таъкидланишича, келишув минтақада Россиянинг ҳарбий жойлашувини узоқ муддатга мустаҳкамлайди ва унинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмак беради.