Жаҳон | 10:58 / 04.09.2015
4224
2 дақиқада ўқилади

Россия терроризмга қарши яна бир коалиция ташкил этишни таклиф қилмоқда

Мамлакат президенти Владимир Путин Россия терроризмга қарши курашувчи яна бир халқаро коалиция тузишни режалаштирмоқда.

“Биз чиндан ҳам терроризм ва экстремизга қарши кураш олиб борувчи қандайдир коалиция тузишни истаймиз. Бунинг учун биз америкалик ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашув олиб бораяпмиз”, – деди Путин.
Президентнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар етакчиси Барак Обама билан мазкур масалада телефон орқали суҳбат олиб борган. Шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Иордания, Миср ва бошқа ҳамкор мамлакатлар раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашилган.
Қўшимча равишда, нафақат сиёсий, балки ҳарбий йўналишда ҳам музокаралар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Россия президенти АҚШ бошчилигида ИШИДга қарши коалицияга қўшилиш Россия кун тартибида йўқ эканини ҳам маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Сурияга “техника, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва қуроллар билан етарлича жиддий кўмак” кўрсатиб келмоқда ва ҳарбий шартномаларни бажармоқда.