Жаҳон | 22:00 / 04.09.2015
5452
2 дақиқада ўқилади

Россия Хитойнинг етакчи савдо ҳамкорлари ўнталигидан чиқиб кетди

Россиянинг Хитойдаги собиқ савдо вакили Сергей Циплаков Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо муносабатлари муаммолари ва истиқболлари ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Унинг айтишича, Россия ва Хитой ўртасида савдо айланмасининг қисқариши Россиянинг Хитой савдо ҳамкорлари етакчи ўнталигидан чиқиб кетишига олиб келди. 

“Савдо айланмаси бўйича Россиядан нафақат БРИКС бўйича ҳамкорлари: Ҳиндистон ва Бразилия, балки Вьетнам, Буюк Британия, Нидерландия ҳам ўзиб кетди. Россиянинг Хитойдаги ташқи савдо айланмаси 2014 йилнинг биринчи ярмидаги 2,2 фоиздан жорий йилдаги 1,65 фоизга камайиб кетди. Россия позицияларининг Хитой йўналишида бундай заифлашиши жуда хавотирли сигнал ҳисобланади” деб айтмоқда Циплаков.
Унинг айтишича, Россия бу борада 9-ўриндан 15-ўринга тушиб кетди.
“Биринчидан, пасайиш эртами-кечми тугайди ва бой берилган позицияларни кураш орқали қайта эгаллаш вақти келади. Айнан кураш билан, чунки Хитой бозоридаги улуш учун кураш борган сари кескинлашиб боради. Шу билан бирга бу бозор Россия экспортининг анъанавий маҳсулотлари сегментида ўн йил аввалгидек унча ҳам ўсмайди. Бизнинг асосий рақибларимиздан кўпчилиги (Австралия, Индонезия) Хитой билан эркин савдо ҳақидаги келишувга эгалиги сабаб устувор тартибга эга. Россияда эса бундай устунлик йўқ”, деб айтмоқда Ципляков.
Хитой билан инвестицион ҳамкорлик истиқболларига “Хитойда импортнинг кескин сиқилиши” ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдо айланмасининг пасайиши инвестицион оптимизни йўққа чиқариб, уни фақатгина нефт-газ тармоғидагина қолдириши мумкин.