Саёҳатчи курткаси Kickstarter’да 8 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди
Baubax LLC компаниясининг каттагина функционалга эга саёҳатчи курткаси Kickstarter краудфандинг майдончасида талаб қилинган 20 минг доллар ўрнига 8 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди.
Куртканинг ўзига хос жиҳатлари орасида унда ухлаш учун ниқоб, ёпинчиғида пуфланувчи ёстиқ, ҳужжатлар ва мобиль техника (шу жумладан iPad учун чўнтак) учун бир нечта яширин чўнтаклари борлигини айтиб ўтиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, “қўлни иситувчи” чўнтакларнинг мавжудлигига эътиборни қаратмоқдалар.
Курткада кўплаб чўнтаклар ва бўлимларнинг борлигига қарамасдан, у жуда оддий ва замонавий кўринишга эга. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар курткани 4 та: толстовка, ветровка, бомбер ва блейзер модификациясида тақдим қилмоқдалар.
Инновацион крутканинг нархи етказиб бериш билан бирга 160 долларни ташкил қилади, биравакайига бир нечтасини сотиб олиш имкони мавжуд.