Жаҳон | 18:28 / 04.09.2015
5487
1 дақиқада ўқилади

Соликамскдаги жарлик 9 ой ичида 25 баробарга кенгайиб кетди

Россиянинг Пермск ўлкасидаги Соликамскда ер ўпирилиши натижасида ҳосил бўлган жарлик 9 ой ичида 25 баробарга кенгайиб кетди. Дастлаб унинг ўлчовлари 20 м га 30 м ни ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткичлар 122 м га 125 м ни ташкил қилмоқда.

30 август куни “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги “Соликамск” гуруҳида ушбу жойдан вертолётда олинган суратлар жойлаштирилди.
Бу ҳудудда ер ўпирилиши 2014 йилнинг 18 ноябрь куни содир бўлган эди. Ростехнадзорнинг махсус комиссияси воқеа жойини ўрганиб, ўпирилиш 1995 йилда содир бўлган зилзила оқибати эканлигини аниқлади.