Жаҳон | 23:12 / 04.09.2015
5365
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ИИВ жиноий гуруҳларнинг бир қатор ҳужуми оқибатида 17 ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди
Тожикистон ИИВ аниқлаштирилган маълумотларга кўра, жиноий гуруҳларнинг бир қатор ҳужуми оқибатида 17 ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги ёзмоқда.
Аввалроқ манба Душанбедаги милиция бўлимига ҳужум Тожикистон Мудофаа вазирлигининг мобилизацион бўлинмасининг собиқ бошлиғи Жунайдулло Умаров бошчилигида амалга оширилганини маълум қилганди.