Ўзбекистон | 22:43 / 04.09.2015
4543
1 дақиқада ўқилади
Урганчдан қочиб келаётган ўғри Тошкентда киракашни тунаб, қўлга тушди
Урганчлик 30 ёшли Шерзод Артиқов маст ҳолда ўғирликка қўл уриб, Тошкентга қочиб келди, аммо бу ерда ҳам ўғрилик содир этишга ҳаракат қилиб, ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўлига тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, Артиқов бир қариндошининг уйига бориб, у ерда хонадон келинининг ёлғизлигини кўрган ва вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилган. У келинни қўрқитиб, 100 доллар, 50 минг сўм, нархлари 700 минг ва 100 минг бўлган иккита телефонни олиб, уйдан чиқиб кетган. Ўз уйига боришга қўрқиб, Тошкентга йўл олган.