Фан-техника | 09:26 / 04.09.2015
2550
1 дақиқада ўқилади

Verizon мобиль оператори 15 йил ичида илк бор ўз логотипини ўзгартирди

Verizon мобиль оператори 15 йил ичида илк бор ўз логотипини ўзгартирди. Логотипни ким яратгани маълум қилинмаган.

Операторнинг аввалги логотипини Bell Atlantic компанияси Verizon’га айлангандан кейин 2000 йилда Landor Associates студияси яратган эди. Шунингдек, шу йилнинг январида компания Wieden & Kennedy реклама агентлиги билан ҳам ҳамкорлик қила бошлаган.

“Янги фирма услуби Verizon’нинг аввалги логотипидан энг яхши жиҳатлар – ранг, "галочка"ни олиб, уни янги давр учун ўзгартирди. Энг асосийси янги логотип бизнинг тарихимизга ҳурматни билдиради ва чалкашлик, жавобгарликдан бош тортиш ва кўнгил қолиш оддий ҳолатга айланган жойда оддийлик, ростгўйлик ва хурсандчиликни намоён қилади”, деб ёзилмоқда компания хабарларида.