Жаҳон | 23:44 / 04.09.2015
4311
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёл лағмон еяётганда 15 сантиметрли қошиқни ютиб юборди

Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги Янчжоу шаҳри шифокорлари бир аёлнинг ошқозонидан 15 сантиметрлик қошиқни чиқариб олишди. Бу ҳақда The Shanghaiist нашри маълум қилмоқда.

27 ёшли Ван фамилияли бу аёлнинг айтишича, у қошиқни тушлик пайтида лағмонга қўшиб ютиб юборган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган. Бироқ шифокорлар бундай ҳолат тасодифан бўлиши даргумонлигини айтишмоқда.

Шифокорларга аёлнинг ошқозонидан унга ички жароҳатлар етказмаган ҳолда қошиқни чиқариб олишларига 2 соат талаб қилинди.

Июнь ойида Хитойнинг Ухан шаҳри университетида таҳсил олувчи талаба қиз 14 сантиметрли металл қошиқни ютиб юборгандан кейин шифохонага ётқазилган. Қиз музқаймоқ еяётганда талабалардан бири уни туртиб юборган. Қиз бундан чинқириб бақирганда қошиқни беихтиёр ютиб юборган.