Иқтисодиёт | 17:00 / 04.09.2015
3667
1 дақиқада ўқилади

Япония ва Россия инвестицияларни учинчи томон таъсиридан ҳимоялаш учун доллар ўрнига иенадан фойдаланмоқчи

Япония амалий хавф-хатарлар даражасини камайтириш учун Россияга ҳисоб-китобларни Америка долларида эмас, иена олиб боришни таклиф этади, дея маълум қилди Япон халқаро ҳамкорлик банки етакчи бошқарув директори Тадаси Маэда Шарқий иқтисодий форуми чоғида.

“Биз россиялик шерикларимизга япон иенасидан қўшимча валюта сифатида фойдаланиб кўришни таклиф қиламиз”, – дея эълон қилди Маэда “Давлатлар мулоқоти: Россия – Япония” айлана столи йиғилишида.

Ўз навбатида, Россия Ташқи иқтисодий банки раиси ўринбосари Андрей Сапелин Россия бундай ғояни аллақачон кўриб чиқишни бошлаганини маълум қилди.

“Биз инвестицияларга учинчи томон таъсир кўрсатишидан ҳимоялашга хизмат қиладиган ҳамкорлик воситаларини ишлаб чиқмоқдамиз”, – деди у.