Спорт | 18:09 / 05.09.2015
2918
1 дақиқада ўқилади
“Милан” бош мураббийи Балотеллини парҳезга киргизди
Италиянинг “Милан” жамоаси бош мураббийи Синиша Михайлович ҳужумчи Марио Балотеллини парҳез тутишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.
“Марио яхши шуғулланмоқда, аммо унда 3 кг ортиқча вазн бор. Айни пайтда у парҳезга кирган ва фақат тайёр бўлганида майдонга тушади”, - деди мутахассис.
“Милан” Балотеллини “Ливерпул”дан 1 йилга ижарага олди. Футболчи 2014 йилда “Милан”дан “Ливерпул”га 16 млн фунт стерлингга ўтган эди, аммо у Англия жамоаси таркибида яхши ўйин намойиш эта олмади.