“Шарқ тароналари” фестивалининг ёпилиш маросими мега шоу тусини олди
Х “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг бу йилги тантанали ёпилиш маросими улуғвор томошага айланди. Регистон майдонига йиғилган юзлаб чет эллик меҳмонлар ҳамда томошабинлар ансамбл фасадига туширилган уч ўлчамли (3Dmapping форматидаги) ғаройиб тасвирлар видео кетма-кетлигига гувоҳ бўлишди.
Сабаби Марказий Осиё ҳудудида биринчи бор, айнан мазкур нуфузли санъат анжумани доирасида, Регистон майдонида ажойиб ёғдули-мусиқий шоу - 3Dmapping намойиш этилди. Самарқанд аҳолиси ва меҳмонлари гувоҳ бўлган ушбу 7 дақиқалик намойишда тарихий сиймолар уч ўлчамли тасвирларда гавдалантирилди.
Дунёнинг йирик шаҳарларида намойиш қилинадиган кўнгилочар шоулардан фарқли равишда Регистон майдонидаги томоша аниқ тарихий далиллар ва воқеаларга асосланган. Регистонда 3Dmapping форматидаги ёғдули мусиқий томошалар намойиши юртимизга келган кўплаб сайёҳларнинг ҳам эътиборига сазовор бўлди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, шоунинг бошқа кўнгилочар дастурлардан фарқли жиҳати, унинг аудитория эътиборини маърифатга, маданий ва тарихий меросга жалб этгани бўлди.
Марҳамат кўринг ва завқланинг!
Манба: naesmi.uz