101 ёшли ўзбекистонлик аёл: бугунги фаровон замон сеҳрли тушга ўхшайди
Хатирчилик 101 ёшли Умит момо Йўлдошева ўзбекистон раҳбарининг 26 августдаги фармони билан 14 киши қаторида “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Умит момо 10 фарзанднинг онасидир.
Шунингдек, унинг 56 невараси, 105 эвараси ва 45 чевараси бор.
“Знамя дружбы” нашрининг ёзишича, шанба куни Навоий вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аёлга “Шуҳрат” медалини топширди ва мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклади.
“Бизнинг авлод кўп қийинчилик ва йўқотишларга дучор бўлди, - деди 101 ёшли кекса аёл медални қабул қилиб олганидан сўнг. - Бугунги фаровон замон сеҳрли тушга ўхшайди, лекин буларнинг ҳаммаси ҳақиқатдир.
Юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, уйларда тўкин-сочинлик бўлсин, болаларимиз эса катта бўлганидан сўнг мамлакатга хизмат қилишсин, ўлкамизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асрасин”.