Спорт | 23:38 / 05.09.2015
3502
2 дақиқада ўқилади

Англия терма жамоаси 2016 йилги Европа чемпионатининг финал босқичига чиққан илк жамоа бўлди

Англия терма жамоаси 2016 йилги Европа чемпионатининг финал босқичига чиққан биринчи жамоа бўлди. 5 сентябрда инглизлар меҳмонда Сан-Марино терма жамоасини 0:6 кўринишдаги йирик ҳисобда мағлуб этдилар. 

Тўплардан бирини Уэйн Руни киритди ҳамда Англия терма жамоаси учун киритган тўплари сони бўйича Бобби Чарльтоннинг рекордини такрорлади. Футболчи Англия терма жамоаси сафида ўзининг 49-тўпини киритди.
Шунингдек, ушбу ўйинда “Арсенал” ўйинчиси Тео Уолкотт дублга эришди.

Евро-2016. E гуруҳи. 7- тур
Сан-Марино – Англия – 0:6
Голлар: Руни, 13 (0:1, пен); Бролли, 30 (0:2, автогол); Баркли, 46 (0:3); Уолкотт, 68 (0:4); Кейн, 77 (0:5); Уолкотт, 78 (0:6).
Огоҳлантириш: Берарди, 12 (Сан-Марино).

Ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Эстония ўз қўшниси Литва устидан 1:0 ҳисобида минимал устунликка эришди. Учрашувдаги ягона тўпни 71-дақиқада Константин Васильев киритди.

Эстония – Литва – 1:0
Гол: Васильев, 71 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Пурье, 79; Дмитриев, 87 – Матулявичус, 30; Жалюкас, 65; Чеснаускис, 69.

E гуруҳидаги вазият: 1. Англия – 21 очко (7 ўйин); 2. Швейцария – 12 (6); 3. Эстония – 10 (7); 4. Словения – 9 (6); 5. Литва – 6 (7); 6. Сан-Марино – 1 (7).