Жаҳон | 09:22 / 05.09.2015
1871
1 дақиқада ўқилади

Apple, Google, Intel ва Adobe суд қарори билан 415 млн доллар тўлайдиган бўлди

АҚШ суди Apple Inc., Google Inc., Intel Corp., Adobe Systems Inc. ва уларнинг ходимлари ўртасидаги тинчлик келишувининг охирги вариантини тасдиқлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Компанияларнинг 65 минг ишчиси ўз иш берувчилари устидан арз қилди, негаки компаниялар бир-биридан ходим олмасликка келишиб олишган эди. Бундай келишув корпорацияларга ходимларнинг маошларини тушириш имконини берган.
Маош туширилиши ҳолатлари 2005-2009 йилларда кузатилган. Ходимлар компаниялар устидан судга 2011 йилда арз қилган.

Натижада суд томонларни яраштириб қўйди. Бундан ташқари, компаниялар ходимларига 415 млн доллар тўлайдиган бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш