Спорт | 16:28 / 05.09.2015
9366
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев ва Ҳасанбой Дўсматов — Осиё чемпиони!

Бугун, 5 сентябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Унда финалга йўл олган етти нафар ўзбекистонлик боксчининг икки нафари — Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Ҳасанбой Дўсматов олтин медалга сазовор бўлди.


Финал баҳсида 75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев рақиби Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциацияси вакили Кришан Викасни мағлубиятга учратди. Яна бир боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов эса -49 кг вазнда филиппинлик Роген Ладонга олтин медални қўлга киритиш учун имконият қолдирмади.

Ҳасанбой Дўсматов

Муроджон Аҳмадалиев

Шунингдек, финалга йўл олган Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғаипназаров (-64 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) кумуш медаллар билан кифояланишди.

Фазлиддин Ғаипназаров

Рустам Тўлаганов