Спорт | 17:28 / 05.09.2015
2926
1 дақиқада ўқилади

Дель Боске: Де Хеа клуб таркибида ўйнамаса, термага жалб қилинмаслигини тушунтирдим

Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске дарвозабон Давид Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибидан тушиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Мен Де Хеага, агарда у клуб таркибида ўйнамаса, термага жалб қилинмаслигини тушунтирдим”, - деди у.
Шунингдек, у бошқа дарвозабон – Виктор Вальдеснинг термадаги тақдирига ҳам тўхталиб ўтди: “Мен бу масалада узоқ ўйладим. Уни таклиф қилиш учун бироз жасоратимиз етмади назаримда. Вальдес Касильяс ва Рейнадан кейинги учинчи дарвозабон бўлганида ишга бўлган муносабати юқори даражада эди”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш