Жаҳон | 18:05 / 05.09.2015
2576
1 дақиқада ўқилади

ЕИ муҳожирлар масаласини ҳал қилиш учун 5-6 октябрь кунлари “фавқулодда” йиғилиш қилади

ЕИга аъзо давлатлар ТИВ ва ИИВларининг муҳожирлар масаласига бағишланган фавқулодда йиғилиши 5-6 октябрь кунлари Венгрияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“ЕИ муҳожирлар масаласини ҳал қилиш учун 5-6 октябрь кунлари фавқулодда йиғилиш ўтказади”, - деди Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн ушбу давлатда ўтаётган норасмий йиғилиш чоғида.
Шунингдек, 9 октябрь куни Страсбургда Европарламент Еврокомиссияга миграция бўйича янги таклифлар пакетини тақдим этиши айтилди.