Спорт | 17:08 / 05.09.2015
2330
2 дақиқада ўқилади

ФИФА президентлигига номзод Чхон Мон Жун сайловолди дастурининг 2 бандини футбол ишқибозлари тўлдиради

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентлигига номзод жанубий кореялик Чхон Мон Жун ўзининг сайловолди дастурини намойиш қилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
ФИФАнинг собиқ президент ўринбосари дастури 10 банддан ташкил топган бўлиб, уларнинг иккитасини футбол ишқибозлари мустақил тарзда тўлдиришлари мумкин.
Бундан аввалроқ бразилиялик Зико ҳам ўз сайловолди дастурини эълон қилган эди.
Чхон Мон Жундан ташқари Европа футбол ассоциациялари кенгаши (УЕФА) раҳбари Мишель Платини ҳам ФИФА президентлигига ўз номзодини илгари сурган. Шунингдек, бразилиялик собиқ футболчи Давид Жинола, аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадона, Иордания шаҳзодаси Али бин ал Ҳусайн ва бошқалар ҳам ФИФА президентлиги учун кураш олиб боришни режалаштирган.
ФИФА раҳбариятининг навбатдан ташқари сайлови 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади. Унга қадар июнь ойида рўй берган бир қатор жанжаллардан сўнг ўз истеъфосини эълон қилган Йозеф Блаттер ташкилот раҳбарлигини давом эттиради.