Жаҳон | 16:14 / 05.09.2015
7219
1 дақиқада ўқилади

Генерал Назарзода тарафдорлари билан тўқнашувларда Тожикистоннинг 9 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди

Генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини йўқ қилиш бўйича операция давомида Тожикистон ИИВнинг 9 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг тарқатган маълумотига қараганда, Назарзода гуруҳига мансуб 32 киши қўлга олинган, 13 киши йўқ қилинган. Гуруҳ аъзолари ёнидан 500дан ортиқ қурол бирлиги топилган.
Яна 6 нафар ИИВ ходими яралангани айтилмоқда.
Айни пайтда Назарзода 7-8 тарафдори билан Ромитда яширинган. Уларни тутиш бўйича операция давом этмоқда.