Жаҳон | 12:47 / 05.09.2015
3876
1 дақиқада ўқилади

Google’нинг янги қидирув белгиси муаллифи россиялик дизайнер бўлиб чиқди

Google қидирув тизимининг кичик логотипи – G ҳарфидан иборат қидирув белгиси муаллифи россиялик дизайнер Денис Кортунов бўлиб чиқди. Бу ҳақда DailyTech нашри ёзмоқда.
Денис Кортунов Acronis компаниясида ишлайди.

У ўз концептини 2008 йили “Турбомилк” блогида таклиф қилган эди. Ушбу мақоласида у қидирув тизимининг фавиконини танқид остига олиб, ўз вариантини таклиф қилган эди.
Шу билан бирга, нашр Кортунов таклиф этган дизайн ҳозирги вариант билан 100 фоиз мос эмаслигини қайд қилиб ўтди.
Кортуновнинг ўзи Google билан ўз ишининг компаниянинг янги услубида қўлланилиши бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига қараганда, компания вакилларининг ўзи у билан алоқага чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан компания янги логотипдан фойдалана бошлади.