Жаҳон | 09:36 / 05.09.2015
3890
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея караокесида КХДРнинг ватанпарварлик қўшиқлари борлиги аниқланди
Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси депутати Хонг Мун Пунинг таъкидлашича, Сеул марказидаги караокеда Шимолий Кореянинг ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларини буюртма бериш мумкин. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, караоке барларида “Яшасин Ким Чен Ир”, “Буюк сардорга шон-шараф”, “Халқ жаннатида яшаш яхши” сингари композицияларни буюртма бериш мумкин.
“Бу караоке машиналари ақл ва фикримизни синдиришга қодир. Улар заҳарли қўзиқорин мисол Кореянинг 50 млн фуқаросини заҳарлаши мумкин”, - деди депутат.
Ҳозирча Сеулнинг хитойлик ва КХДРлик муҳожирлар яшайдиган ҳудудларидаги иккита машинада бундай ашулалар топилган. Депутатнинг тан олишича, уларни аниқлаш учун одамлар ёлланиб, караоке барларига яширинча юборилган.