Жамият | 18:20 / 05.09.2015
2874
1 дақиқада ўқилади
Навоийда кексаларга бағишланган акция ўтказилди
Навоий шаҳри ёшлар марказида “Кексаларнинг дуосини олайлик” ва “Кексаси бор хонадон — файзли хонадон” номли акциялар ўтказилди. Унда кекса ёшли навоийликлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар, ННТ вакиллари ва ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар берди.
Акция доирасида марказ фаоллари ўз ижод намуналари кўргазмасини уюштиришди.
Тадбир давомида маълум қилинишича, бугунги кунда вилоятда 115 ёшдаги 2 киши яшайди. Шунингдек, вилоятда 100 ёшдан ошган 27 киши, 60 ёшдан ошган 44 минг киши яшаб келмоқда.