Ўзбекистон | 11:08 / 05.09.2015
3317
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон делегацияси “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлари” конференциясида иштирок этади

2015 йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлари” вазирлар конференцияси ишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берди.

Айтилишича, Германия ТИВ ва Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) томонидан ташкиллаштирилаётган тадбирга Марказий Осиё давлатлари, ЕИ, ЙХҲТ, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг делегациялари таклиф этилган.