Samsung кир ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинаси яратди
Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2015 кўргазмасида Samsung кирларни ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинасини тақдим қилди. Бу ҳақда Samsung блогида маълум қилинди.
Статистикага кўра, 90 фоиз европалик истеъмолчилар кир ювиш машинаси ишлай бошлагандан кейин унга кир қўшмоқчи бўлган вазиятига дуч келганлар. Бироқ қопқоғи олд қисмида жойлашган кир ювиш машиналарида буни қилишнинг иложи йўқ, чунки агар қопқоқни очиб кирни солмоқчи бўлсангиз, барабандаги сув оқиб кетади. Samsung’нинг янги кир ювиш модели WW8500 AddWash кир ювиш пайтида қўшимча кирни қўшишга имкон берадиган яна битта қопқоқ билан жиҳозланди.
Бундан ташқари, ушбу модель Android ва iOS операцион тизимида ишловчи смартфонлар билан синхронлаштирилиши ва мисол учун, кир ювиш цикли якунлангани ҳақида хабар юбориши мумкин.