Жаҳон | 08:02 / 05.09.2015
2556
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербург вокзалларининг миналаштирилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Санкт-Петербург полицияси шаҳардаги вокзалларни миналаштирилганликка текшириб чиқди ва бу ҳақда тарқатилган хабар ёлғон эканлигини аниқлади. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Текширув тугади, хабар ёлғон бўлиб чиқди”, деб айтди манба.

Аввалроқ Санкт-Петербургда бешта темир йўл возкали, денгиз вокзали ва автовокзалдан йўловчилар эвакуация қилинаётгани ҳақида хабар берилган. Россия ИИВ маълумотларига кўра, вокзаллардан йўловчилар эвакуация қилинмаган.