Ўзбекистон | 12:34 / 05.09.2015
5479
1 дақиқада ўқилади

Шотландия компанияси Ўзбекистондаги ёғ заводини харид қилди

Шотландиянинг Newgen Trade Ld компанияси Бухородаги “Когон ёғ экстракция заводи” АЖнинг 27.85 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти тарқатган хабарномадан маълум бўлди.

Ўзбекистон раҳбарининг 2015 йил 28 аперилидаги “Иқтисодиётда хусусий мулк аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакат яқин 2 йил давомида бозорга қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига мамлакатнинг 14 ёғ комбинатларидаги давлат улушини 51 фоизга тушириш режалаштирилган. Ушбу харид мана шу қарор ижроси доирасида амалга оширилди.