Жаҳон | 21:52 / 05.09.2015
4949
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари Душанбедаги блокпостга ҳужум уюштирганларни тақиб қилишни бошладилар

Тожикистон кучишлатар тузилмалари бўлинмалари Душанбедаги милиция блокпостига ҳужум уюштирганларни тақиб қилишни бошладилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди.
“Айни пайтда блок-постга ҳужум уюштирган жиноятчиларни қидириш ташкил қилинди”, деб айтилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, босқинчилар Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода тарафдорлари гуруҳига мансублиги бўйича маълумотлар йўқ. Маълум қилинишича, аксилҳукумат гуруҳи қолдиқлари тоғ дарасининг ичига кириб кетган.

Бундан аввал Душанбедаги милиция блокпостига уюштирилган ҳужум оқибатида бир нафар милиционер ҳалок бўлгани ва яна бир неча нафари жароҳат олгани маълум қилинганди.