Жаҳон | 01:20 / 05.09.2015
5989
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда россиялик ҳарбийлар кучайтирилган хизмат қилиш тартибига ўтказилди

Тожикистонда Россиянинг 201-базаси ҳарбий хизматчилари кучайтирилган хизмат қилиш тартибига ўтказилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Тожикистоннинг Душанбе ва Вахдат шаҳарларида 4 сентябрь эрталаб юз берган воқеалар сабабли Россиянинг Душанбе гарнизони, Кулоб ва Қўрғонтепа полклари кучайтирилган хизмат қилиш тартибига ўтказилди”, деб хабар бермоқда агентлик манбаси. Манба маълумотларига кўра, Россияга қарашли база бўлинмалари атрофини қўриқлаш кучайтирилди ва кучайтирилган ўтказиш тартиби киритилди.

Маълум қилинишича, тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етган, яъни Тожикистон ИИВ ва Мудофаа вазирлигининг 33 нафар ходими ва жиноий гуруҳнинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари йирик терактлар такрорланиши хавфи сабабали юқори жанговор тайёгарлик ҳолатига келтирди.