Спорт | 11:38 / 05.09.2015
3244
1 дақиқада ўқилади

Тошкентлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Россиянинг Ханти-Мансийск ўлкасида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Воҳидов Шамсиддин иштирок этмоқда.
Ҳозирча мусобақада фақат 1 киши – арманистонлик гроссмейстер Карен Григорян 100 фоизлик натижага эга. У 3 очкога эга.

Яна 7 ўйинчи 2.5тадан, 21 иштирокчи 2тадан очкога эга.
Magichess.uz сайтининг хабар қилишича, Воҳидов бразилиялик рақиби, ФИДЕда спорт устаси бўлишга номзод Виктор Роберто Кастро устидан ғалаба қозонди.
5 сентябрь куни 4-тур доирасида ўзбекистонлик ёш шахматчи швейцариялик халқаро спорт устаси Георгиадис Нико билан учрашади.