Жаҳон | 17:34 / 05.09.2015
2953
1 дақиқада ўқилади

Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 161 нафарга етди

12 август куни Хитой шимолидаги Тяньцзинь шаҳрида жойлашган кимёвий маҳсулотлар омборида рўй берган портлаш қурбонлари сони 161 нафарга етди, яна 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда 5 сентябрь куни Марказий Хитой телевидениеси хабар қилди.
Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, қурбонларнинг 96 нафари биринчи портлашдан сўнг етиб борган ўт ўчирувчи ҳамда 11 нафар полиция ходимидир. Портлаш натижасида 800дан киши жароҳатланган.
5 сентябрь куни, шунингдек, маҳаллий ОАВ ҳодиса жойида ёдгорлик ўрнатилиб, унинг атрофидаги 24 гектар ҳудуд боққа айлантирилишини хабар қилди. Шаҳар ҳокимияти портлаш натижасида вайрон бўлган турар-жой бинолари ўрнига 5 мингдан зиёд янги хонадонларни қуриш режасини ҳам маълум қилди.