Жаҳон | 14:54 / 05.09.2015
7682
1 дақиқада ўқилади
Украиналик ўсмирнинг трюклари интернет аҳлини ҳайратга солди
Украиналик 18 ёшли блогер Паша Бумчикнинг YouTube видеосервисида жойлаштирган видеолавҳаси 1 ҳафта ичида 3 млн киши томонидан томоша қилинди.
Ушбу видеода акс этган хатти-ҳаракатлари учун ўсмир кўплаб йирик газеталари саҳифаларидан ўрин олди ва юлдузига айланди. Видеода Бумчикнинг баландликка чиқиши ва поезд томида сакраб юриши сингари хатти-ҳаракатлари акс этган. Қизиғи шундаки, у Киев метроси поездларида томма-том сакраб юришини селфи таёқчаси ёрдамида ўзи суратга олган.
Бумчикнинг “қаҳрамонлик”лари ҳақидаги материаллар Daily Mail, Mirror, Telegraph, Mashable сингари йирик нашрларда босилиб чиқди.