Жаҳон | 14:24 / 05.09.2015
2224
1 дақиқада ўқилади

Венгрия ТИВ: миграцион инқироз сабаби ЕИ сиёсатчиларининг масъулиятсизлигидир

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто миграцион инқирознинг сабаби сифатида айрим европалик сиёсатдонларнинг масъулиятсиз баёнотлари ва хатти-ҳаракатларини кўрсатди.

“Венгрияда бўлаётган ишлар икки нарсанинг оқибатидир, - унинг сўзларини келтиради ТАСС. – биринчидан, Евроиттифоқ миграцион сиёсатининг мағлубияти, иккинчидан, европалик сиёсатчиларнинг масъулиятсиз баёнотлари. Мана шу икки нарса туфайли биз кўраётган воқеалар содир бўлмоқда”.

Люксембургда ИЕга аъзо 28 давлат ташқи ишлар вазирларининг 2 кунлик учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда асосан миграцион инқироз муаммоси кўриб чиқилмоқда.