Жаҳон | 10:35 / 05.09.2015
4384
1 дақиқада ўқилади
ХХР: санкциялар Россия ва Хитой муносабатларига салбий таъсир ўтказмайди
Ғарб давлатларининг Россияга қарши жорий қилган санкциялари Пекин ва Москванинг муносабатларига салбий таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда ХХР давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ван Ян баёнот берди.
“Бизнинг ҳамкорлигимиз санкцияларнинг салбий таъсирига тушмади. Россия ва Хитой ўртасидаги алоқалар икки томонламадир ва у бошқа давлатларга алоқадор эмас”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.