Жаҳон | 16:17 / 05.09.2015
3588
1 дақиқада ўқилади

Яманда хусийлар билан тўқнашувларда 45 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Яманнинг Мағриб вилоятида исёнчи хусийлар билан тўқнашувлар давомида БАА ва Баҳрайннинг 45 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

БАА ташқи ишлар вазирининг сўзларига қараганда, аскарлар хусийлар учирган ракетанинг аслаҳахоналардан бирига келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган.
2015 йилнинг мартидан буён Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси хусийларга қарши операцияларни давом эттирмоқда. Коалицияга БАА, Қувайт, Қатар, Баҳрайн, Миср, Иордания ва Судан киради.