Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:34 / 06.09.2015
2798
1 дақиқада ўқилади
АҚШда содир бўлган отишмада 9 ёшли бола ҳалок бўлди
АҚШнинг Шарлотт шаҳрида (Шимолий Каролина штати) номаълум қуролланган шахс 5 кишидан иборат оилага қарата ўт очди. Бу ҳақда маҳаллий WSOC-TV телеканали хабар берди.
Воқеа оилавий байрам чоғида содир бўлди. Оила ўз уйининг ҳовлисида байрамни нишонлаётган эди.
Отишма чоғида оила аъзоси бўлган 9 ёшли болакай ҳалок бўлди. Оиланинг бошқа барча аъзолари, шу жумладан, яна бир бола, жароҳатланди.
Жиноятчининг кимлиги, жиноят сабаблари ва мотивлари маълум эмас. Полиция уни қидирмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш