Жамият | 23:19 / 06.09.2015
11488
1 дақиқада ўқилади
Дунё олимлари энг ёқимтой жониворни танламоқда
Twitter ижтимоий тармоғида дунёдаги энг ёқимтой мавжудотни қидириш бўйича флешмоб давом этмоқда. Сайёранинг турли бурчакларида яшовчи одамлар #CuteOff хештеги ёрдамида ўзлари ёқимтой деб санаган жониворларнинг суратларини тармоққа жойлаштирмоқда.
Олимлар интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилиб, фақат ит ва мушук болаларига ёпишиб олмай, бошқа жониворларга ҳам эътибор қаратишни сўрашди.
Флешмобни биолог Анна Хилборн бошлаб берди. Сўнг биологлар ва экологлар номзодлар кўрсатиш бўйича ташаббусни ўз зиммаларига олдилар. Аммо тармоқнинг оддий фойдаланувчилари ҳам мамнуният билан уларга қўшилдилар.